Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:05

Ғуломжон Ëқубов: Дин бошқа, санъат бошқа


Ёш ижодкор Фаррух Соипов суратга олган "Нафс" бадиий филми ҳам расмийлар тақиқига учради.
Ёш ижодкор Фаррух Соипов суратга олган "Нафс" бадиий филми ҳам расмийлар тақиқига учради.

Қурултойнинг бугунги мавзусини Ўзбек миллий академик драма театрида мажлис ўтказган мулозимлар белгилади.


Миллий театрдаги мажлис “Дин ва сиëсат” мавзусида бўлди.

Бу мажлисга йиғилган санъаткорлар олдида “маъруза” қилган МХХ
ходимлари ўзбек санъатида диний мавзуларга дарҳол чек қўйилиши
лозимлигини алоҳида таъкидлашди.

Санъат асарларида “динга тақиқ” учун баҳона эса ёш ўзбек актëри ва
режиссëри Фаррух Соиповнинг “Нафс” филми бўлди.

Башариятга дохил асарларда диний мавзу қизил ип бўлиб ўтади. Нега
бундай ўзак ўзбек санъатига раво кўрилмаяпти?

Бу савол жавобини Қурултойга йиғилган драматург Санжарали Имомов, шоу дунëси мухбири Сардорбек, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубовлар муҳокама қилди.

Таҳлилчи Камолиддин Раббимов бу машварат қиссасидан ҳиссалар чиқарди.

Эшиттиришда қатнашган Тошмуҳаммад исмли ўзбекистонлик эса диний мавзудаги кино ва қўшиқларнинг ашаддий мухлиси эканлигини билдириб, уни бу неъматдан маҳрум қилган режимдан хафа эканлигини яширмади.

Қурултойни тўлиқ ҳолда мана бу ерда тинглай оласиз.

XS
SM
MD
LG