Линклар

Ўзбек-тожик чегарасида отишма бўлгани хабар қилинди


Тожикистоннинг Сўғд вилояти билан чегарадош Бекободдаги ўзбек-тожик чегара пунктларидан бири.

Тожикистоннинг Сўғд вилояти билан чегарадош Бекободдаги ўзбек-тожик чегара пунктларидан бири.

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси ўзбек-тожик чегарасидаги ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлгани хабар қилинмоқда.

Интерфакс агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Бекобод шаҳридаги чегара пунктида содир бўлган ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

Агентликнинг Тожкистон Чегара қўшинлари бош бошқармасидаги манбага таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган Тожикистон фуқаросига қарата ўт очган.

Бунга жавобан тожик чегарачилари ҳавога ўқ узган ва қонунни бузган фуқарони ўзлари қўлга олиб, милиция қўлига топширган.

Шунингдек, Интерфакс хабарига кўра буни инкор қилган Ўзбекистон томони чегарани бузган Тожикистон фуқаросини ўзбек чегарачилари қўлга олганини ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бу тожикистонликни қўлга олиш чоғида бир ўзбек чегарачиси жароҳатланганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG