Линклар

logo-print

Мустақиллик даврида Нақшбанд зиëратгоҳи таъмирланиб, унинг яқинидаги қишлоқ бузиб ташланди.


Айтишларича, ким бу зиëратгоҳга уч марта келса, Ҳаж зиëратини амалга ошириш билан баробар эмиш.

Бу ерда кўплаб ҳукмдорлар "из" қолдирган. Музаффар Хон катта масжид қурган, кимдир минора ва ҳоказо.

Бузиб ташланган қишлоқда яшаган ўрта ëшлардаги бир киши мен билан ўз билганларини ўртоқлашди.

Бундай зиëратгоҳлар яқинида яшаганлар зиëратчилар учун доимо тозаликни сақлаб туришга ҳаракат қилганлар.

Суҳбатдошга кўра, Нақшбанд зиëратгоҳига киришда қурилган янги дарвоза "Бобои Ислом" деб номланади. Баъзи одамлар буни президент номи билан боғлашади.

Суҳбатдошимиз бундай қарашларни рад этди ва бу дарвоза "Поклик дарвозаси" эканлигини билдирди.

Олдин бундай дарвоза бўлганми ëки йўқми билмайман.

Ҳаммаси худди ҳозир ўйлаб топилгандай.

Шундай қилиб бу ерда замонамиз ҳам ўз "из"ини қолдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG