Линклар

Тошкентда Париж санъати кўргазмаси очилади


Рассом Пикассо ҳаëти билан Тошкентда танишиш имкони пайдо бўлди.

Рассом Пикассо ҳаëти билан Тошкентда танишиш имкони пайдо бўлди.

Тошкентдаги "Art & Fact" галереясида Omnibus мусиқа гуруҳи билан ҳамкорликда ўтган аср бошидаги Париж санъат ҳаëтини акс эттирувчи кўргазма очилади.

Бу кўргазмада Париждаги Монпарнас музейи тақдим қилган санъат асарлари¸ фото ва киноҳужжатлар намойиш қилинади.

Ўтган аср бошидаги Парижда яшаган рассомлар ҳаëти билан ҳам кўргазма давомида танишиш имкони яратилган.

Ўтган асрнинг 20-йилларида Париж кубизм¸ дадаизм¸ фовизм каби санъат оқимларига бешик бўлган эди.

Тошкентдаги кўргазма бу оқимларда етишган рассомлар, Пикассо¸ Дали ва Шагал ҳаëт ўрнакларини ўзбек томошабинига кўрсатишни режалаган дейди кўргазма раҳбари Шалва Хаханашивили.
XS
SM
MD
LG