Линклар

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко бир ҳафтадан бери адвокати билан учраштирилмади.

Бу ҳақда билдирган Украина мухолифатининг парламентдаги вакили¸ депутат Сергей Соболев душанба куни Тимошенко ҳузурига кирмоқчи бўлган адвокатга изн берилмаганлигини таъкидлади.

Депутатга кўра, Тимошенконинг қамоқхонада соғлиги ëмонлашган.

Тимошенко Россия билан газ савдосида ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбли деб топилиб, 7 йиллик жазо муддатини ўтамоқда.

Айни пайтда Тимошенко ўзининг айбсиз эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG