Линклар

Лужков терговга чақирилди


Катта сиëсатдан кетганидан кейин Лужков терговга чақирилди.

Катта сиëсатдан кетганидан кейин Лужков терговга чақирилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги тергов департаментида бугун Москванинг собиқ ҳокими Юрий Лужков Москва банкидаги талон-тарож юзасидан сўроқ қилинади.

Лужков терговга гувоҳ сифатида чақирилган.

Собиқ ҳокимнинг адвокати Юрий Резник ўз мижозининг терговга боришини тасдиқлаган эди.

Бундан бир неча кун аввал собиқ Москва ҳокими чет элдан қайтиб келган эди.

Лужков терговга бемалол бориши ва қўрқадиган жойи йўқлигини муқаддам айтган эди.

Озодлик радиоси билан суҳбатда Лужков Россия ИИВ тергови Кремлнинг “сиëсий буюртмаси” эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG