Линклар

logo-print

Пападимос грек парламентида чиқиш қилди


Грециянинг янги Бош вазири Лукас Пападимос

Грециянинг янги Бош вазири Лукас Пападимос

Грециянинг янги Бош вазири Лукас Пападимос лавозимга тайинланганидан бери илк марта парламент олдида чиқиш қилди.

Пападимос грек депутатларига ўз ҳукуматининг ЕИ тавсия ва келишувларини бажариш учун жаҳд қилишини айтди.

Янги Бош вазир грекларнинг евроҳудудда қолиши муваффақият калити эканини таъкидлади.

Пападимосга кўра, Греция қарз ботқоғидан қутулиш йўлида анча иш қилган бўлса-да, ҳали маррага узоқ.

Чоршанба куни Греция парламентида янги Бош вазир ва унинг дастурига ишонч билдириш масаласи овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG