Линклар

logo-print

Эрдўғон: Анқара Сурия режимига ортиқ ишонмайди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара бундан буён Сурия режимига ишонмайди, дея баёнот берди.

Эрдўғон Сурия Президенти Башар ал-Ассад режими "жар ёқасига келиб қолди" дея қўшимча қилди.

Айни пайтда Эрдўғон Сурия президентидан Дамашқдаги Туркия элчихонасига ҳужум қилганларни топиб жазолашни талаб қилди.

Шанба куни Сурия режими тарафдорлари Дамашқдаги Туркия элчихонаси ва яна иккита шаҳридаги Туркия консуллик биноларига ҳужум қилганидан сўнг турк дипломатларининг оилалари бу мамлакатдан эвакуация қилинган.

14 ноябр куни Иордания Қироли Абдуллоҳ араб лидерлари ичида биринчи бўлиб Сурия президентини истеъфога чиқишга чақирди.

Айни пайтда суриялик фаоллар душанба куни ҳукуматга қарши ўтказилган намойишларда хавфсизлик кучлари етмишга яқин одамни ўлдирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG