Линклар

Футбол бўйича 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига 3-давра саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг биринчи қисмини 1:0 ҳисобида якунлаган ўзбеклар ҳисобни 3:0 га етказди.

Айни жамоаларнинг ўтган ой Душанбеда бўлган ўйинида Ўзбекистон термаси 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан эди.

11 ноябр куни Ўзбекистон жамоаси ўз майдонида Корея Халқ Демократик Республикаси термасини 1:0 ҳисобида ютди.

Пхенянда 11 октябр куни бўлиб ўтган беллашувда ҳам Ўзбекистон футболчилари Шимолий Кореяни айни ҳисобда мағлуб этган эди.

Жорий йилнинг 2 сентябрида бошланган ва 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида “С” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.
XS
SM
MD
LG