Линклар

Назарбоев парламентни тарқатмоқчи

  • Абдулла Искандар

Назаарбоев ўз ғоялари китобдан ҳаëтга кўчишини истайди.

Назаарбоев ўз ғоялари китобдан ҳаëтга кўчишини истайди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентини тарқатиб, янгитдан сайлов ўтказиш қарорини очиқлади.

Президент фармонига кўра, парламент сайлови келаси йилнинг 15 январига белгиланди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати Озодликка маълум қилди.

Матбуот хизматига кўра¸ Назарбоевнинг бу тадбири парламентда барча партиялар иштирокини таъминлаш истагига асосан амалга оширилмоқда.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг 53 депутати парламентни тарқатиш таклифи билан Назарбоевга чиққанлигини билдирди.

Маълумотларга кўра, Назарбоев Мажлисни тарқатиб юбориб, муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш таклифини маъқуллаган.

Президент билан учрашган Қозоғистон Сенатининг раиси Қайрат Мами, Қозоғистон Мажлиси раиси Урал Мухамеджанов ва Бош вазир Карим Масимовлар парламентни тарқатиш ғоясини маъқуллагани айтилди.

Қозоғистон конституциясига кўра¸ мамлакат парламентининг қуйи палатаси - Мажлисда икки ва ундан кўп партия иштироки лозим.

Қозоғистон Мажлиси 107 депутатдан иборат бўлиб, уларнинг 98 нафари "Нур Ўтан" партияси аъзолари бўлиб ҳисобланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG