Линклар

Бугун Кобулда иш бошлаган Лоя Жирға – Оқсоқоллар кенгашининг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўз мамлакати ҳозирда миллий суверинитет исташини таъкидлади.

АҚШ Афғонистонда узоқ муддатга қолиши учун ўз шартларини ўртага қўйган Кобул раҳбари икки давлат ўртасида стратегик шерикчилик келишуви тузилиши учун Америка ҳарбийлари тунги рейдларни тўхтатиши ва мамлакатда параллел тизимлар қуришдан воз кечиши лозимлигини билдирди.

“Ана шу шартларга кўнса¸ АҚШ Афғонистонда узоқ муддатга қолиши мумкин”¸ деди жумладан президент Карзай.

Толибон жанггарилари 2000 нафардан ортиқ оқсоқол¸ қабила ва жамоа бошлиқлари¸ шунингдек сиëсатчилар иштирок этаëтган Лоя Жирға йиғилишига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилгани боис қурултой кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG