Линклар

logo-print

Суриялик фаолларнинг билдиришича¸ мамлакат ҳаво кучларидан қочган ҳарбийлар Ҳаво кучлари разведка хизматининг пойтахт Дамашқ яқинидаги бош қароргоҳига ҳужум уюштирган.

Ҳарастадаги Ҳаво кучлари разведка бошқармаси биносининг туги ҳужум оқибатида вайрон этилгани айтилмоқда.

Суриядаги Ҳаво кучлари разведка бошқармаси мамлакатдаги энг қудратли давлат агентликларидан саналади ва айни шу хизматнинг президент Башар ал-Ассадга қарши норозилик намойишларини бостиришда фаол қатнашаëтгани айтилади.

Айни пайтда¸ бугун Марокаш пойтахти Работда иш бошлайдиган Араб лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғинида Суриянинг мазкур ташкилотга аъзолигини тўхтатиш қарорининг расман кучга кириши кутилмоқда.

Дамашқ ҳукумати Араб лигасининг мухолифатчилар намойишларига қарши куч қўллашни тўхтатиш талабини ижро этишни истамагани ортидан лига Сурияни аъзоликдан чиқаришга қарор қилди.

Марокашдаги йиғинни Сурия ҳукумати бойкот қилмоқда.
XS
SM
MD
LG