Линклар


Покистон разведка хизмати расмийлари АҚШ ҳарбийларини мамлакатнинг қабила ҳудудларига қарши яна учувчисиз бошқариладиган учқичлар воситасида ҳужум қилганликда айбламоқда.

Исломобод расмийларига кўра¸ Афғонистонга туташ Жанубий Вазиристон ҳудудига уюштирилган мазкур ҳужум оқибатида камида 16 одам ўлган.

Мазкур минтақада Ал-Қоида ва Толибон жанггарилари ўринлашганини таъкидлаëтган АҚШ расмийлари Покистон ҳудудларида учувчисиз бошқариладиган учқичлар воситасида амалиëтлар ўтказилаëтганини расман эътироф этмай келаëтир.

Бугун тонгда ўлдирилганларнинг Толибон ҳаракатининг маҳаллий жанггарилари экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG