Линклар


“2000 йил ўрталаридан бери Ўзбекистон иқтисоди тез суръатда ўсишда давом этмоқда ва жаҳон молиявий бўҳрони ҳам ўзбек иқтисодига таъсир қилмади”¸ дейилади Халқаро валюта жамғармаси эълон қилган расмий баëнотда.

Жамғарманинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиë бўлими раҳбари ўринбосари Вероника Бакалу етакчилигидаги делегацияси 2-15 ноябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилиб¸ Тошкент расмийлари билан ўтказилган муҳокамалар натижасида келган хулосалари мазкур баëнотда ўз аксини топган.

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораëтган иқтисодий ва молиявий сиëсат олқишланган мазкур баëнотда¸ Тошкентнинг аҳоли¸ айниқса ëшлар учун янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган дастурларига ижобий баҳо берилади.

Айни пайтда¸ бу дастурларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳукумат ўз молиявий сиëсатини янда кескинлаштириши¸ валюта алмашинуви курсларини эркинлаштириши¸ солиқ маъмурияти¸ жамоат секторидаги молиявий менеджмент ва бошқарув соҳасида жиддий ислоҳотлар ўтказиши лозим¸ дейилади Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари эълон қилган баëнотда.
XS
SM
MD
LG