Линклар

Италия янги ҳукумати таркиби эълон қилинди


Италия янги Бош вазири Марио Монти.

Италия янги Бош вазири Марио Монти.

Римдан олинган хабарларга кўра¸ бугун Марио Монти Италия Бош вазири лавозимига номзодликни расман қабул қилган. Монтининг айни пайтда янги ҳукуматда Молия вазири лавозимини ҳам ўзи эгаллаши кутилмоқда.

Бугун кечроқ қасамëдга келтирилиши кутилаëтган янги ҳукумат Италия иқтисодига нисбатан сармоядорлар ишончини қайта тиклашга қаратиш мақсадида евроҳудуд етакчилари томонидан тақдим этилган фавқулодда иқтисодий-молиявий дастурни амалга оширишга киришади.

Евроҳудуддаги учинчи йирик иқтисод ҳисобланган Италия инқирозга тортилса¸ мутахассислар фикрича¸ 17 давлат қўшилган евроҳудуднинг ўзи банкрот бўлиши мумкин.

Ўтган шанба куни Силвио Берлускони ниҳоят истеъфога чиқишга рози бўлганидан сўнг¸ 68 яшар Монти фавқулодда ҳукумат раҳбарлигига номзод қилиб кўрсатилди.

Италия қарзининг ошиб бораëтгани¸ айни пайтда унга қарз бериш учун устама фоизларнинг кўтарилгани ва иқтисодий ўсишнинг турғунликка учрагани Италия иқтисодининг банкротга учраши ҳақидаги хавотирларни кучайтириб юборди.
XS
SM
MD
LG