Линклар

logo-print

Тошкентда “ Маърифат маркази” очилди


Тошкентда қад кўтараëтган бинолар учун оқ ранг танланмоқда

Тошкентда қад кўтараëтган бинолар учун оқ ранг танланмоқда

Алишер Навоий номли миллий кутубхона ва симпозиумлар саройидан иборат бу мажмуа очилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов иштирок қилди.

Минг ўриндиқли симпозиумлар зали анъанавий ва замонавий меъморчилик услублари уйғунлигида барпо қилинган.

Маърифат маркази очилиши билан Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси ўз биносига эга бўлди.

Илгари Навоий кутубхонаси Мустақиллик майдонидаги битта бинода жойлашган эди, бироқ бу тарихий бино 2003 йили бузилиб ўрнида Сенат биноси қурилди.

Кутубхона архивининг катта қисми Миллий ҳавфсизлик хизмати бошқармасининг Истиқлол кўчаси 33 уйда жойлашган собиқ биносига кўчирилган эди.

5 млн. нусха китоб фондига эга Навоий кутубхонаси 8 йиллик саргардонликдан сўнг янги бинода қўним топди.
XS
SM
MD
LG