Линклар

Папа ва имом ўпишгани тасвири рекламадан олиб ташланди


Расмий Ватикан ўз сиймоси беғубор бўлишини истайди

Расмий Ватикан ўз сиймоси беғубор бўлишини истайди

Италиядаги кийим кечак ширкати Benetton Рим папаси имом билан ўпишаëтгани акс этган реклама плакатларини қайтариб олди.

Бу плакатлар Ватикан норозилигига учраган эди.

Ваткан расмийлари фотомонтаж воситасида Рим папасини мусулмон имомидан бўса олганини тасвирлаш йўл қўйиб бўлмайдиган даражада жиддий ҳато эканини билдиришди.

Ватикан кийим ширкати бу рекламадан воз кечмаса маҳкамага тортилишини айтди.

Кийим ширкатига кўра бу плакат тоқатсизлик ва миллий асосдаги нафратнинг барча кўринишларига қарши қаратилган.

Бу плакатлар туркумида Франция президенти Николя Саркози Германия канцлери Ангела Меркел билан¸ Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Фаластин лидери Маҳмуд Аббос билан ўпишгани акс этган.

Бу туркумга оид плакатда АҚШ президенти Барак Обаманинг Венесуэла лидери Уго Чавесдан оташин бўса олаëтгани ҳам акс этган.

Италиянинг Benetton ширкати бундан олдин ҳам реклама билан боғлиқ жанжал марказида бўлган эди.

Таниқли фотосувратчи Оливьер Тоскани Benetton рекламасида ўлимга маҳкум маҳбуслар ва ОИТСдан ўлаëтган касалларни акс эттиргани жанжалга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG