Линклар

logo-print
Араб Лигаси давлатлари Сурия ҳукуматига норозилик намойишларини “қонли бостириш”ни тўхтатиш ва ташкилот кузатувчилари вазиятни ўрганиши учун имконият яратиши учун уч кун мухлат берди.

Араб Лигаси Дамашқ ҳукуматидан ташкилотдаги ўз вакилини чақиртириб олишни ҳам талаб қилди.

Ташкилотга аъзо давлатлар вакилларининг Марокашда бўлиб ўтган йиғинидан кейин Қатар Ташқи ишлар вазири Шайх Ҳамад бин Яссим ал-Тани Дамашқ расмийлари ҳамкорлик қилмаса, Сурияга қарши санкциялар қўлланилишидан огоҳлантирди.

Шанба куни Араб Лигаси Суриянинг ташкилотга аъзолигини тўхтатган эди.

БМТ маълумотига кўра, жорий йил март ойида Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари бошлангандан буён 3,500 дан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG