Линклар

logo-print

Кобулга ракета ҳужуми уюштирилди


Кобулда ўтаётган Лоя Жирға йиғилишида икки мингдан зиёд делегат қатнашмоқда.

Кобулда ўтаётган Лоя Жирға йиғилишида икки мингдан зиёд делегат қатнашмоқда.

Афғонистон расмийларига кўра, Лоя Жирға - Оқсоқоллар кенгаши йиғилишининг иккинчи кунида пойтахт Кобулда иккита ракета портлаган.

Ички ишлар вазирлиги ҳужум оқибатида бир киши яраланганини билдирди.

16 ноябр куни бошланган Лоя Жирға йиғилиши иштирокчилари Афғонистоннинг АҚШ билан стратегик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилмоқда.

Толибон ҳаракати икки мингдан ортиқ сиёсий гуруҳлар ва бошқа жамоалар вакиллари қатнашаётган Жирға йиғилишини барбод қилиш билан тахдид қилган.

Йиғилишда Толибон ҳаракати билан ярашувга эришиш масаласининг ҳам муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG