Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Британия савдо алоқаларини муҳокама қилмоқда


17 ноябр куни Лондонда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Тошкентдаги Британия элчихонаси маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Британия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Анжуманда Британиия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дэвид Хауэлл ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Галина Саидова бошчилигидаги делегациялар ўртасида музокара қилмоқда.

Лондон анжуманида Кенгашнинг ҳамраиси доктор Ҳартли Бут ҳам Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашув олиб боради.

Бут 19 – 21 октябр кунлари Тошкентга сафар қилган эди.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш мақсадида тузилган.

Кенгаш йиғилиши бир йилда бир марта Тошкент ва Лондон шаҳарларида галма-гал ўтказилади.
XS
SM
MD
LG