Линклар

logo-print
Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелленинг Ашхободга ташрифидан мақсад энергия ресурслари ва Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат экани айтилмоқда.

Германиянинг DPA агентлиги хабарига кўра, Вестервелленинг Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов билан мулоқоти чоғида Каспий бўй давлатлари газини Европага етказадиган “Набукко” газ қувури лойиҳасида Туркманистоннинг иштироки муҳокама этилиши режаланган.

2017 йилгача қуриб битказилиши режаланган “Набукко” лойиҳасидан кўзланган мақсад Европа давлатларининг Россия газига тобеълигини камайтиришдан иборат.

Бердимуҳамедов ва Туркман рамийлари билан учрашувдан кейин Вестервелленинг Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари мавзуига бағишланган давра суҳбатида иштирок этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG