Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:55

Петербургда ўзбек аравакашлари муштлашди


Ўзбек мардикорлари орасидаги муштлашув "ОКЕЙ" супермаркетидаги ҳаммоллик иш ўринлари устида чиққани айтилмоқда.
Ўзбек мардикорлари орасидаги муштлашув "ОКЕЙ" супермаркетидаги ҳаммоллик иш ўринлари устида чиққани айтилмоқда.

Санкт-Петербургдаги “Окей” гипермаркетида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий жанжал чиқди. Муштлашув оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


14 ноябр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманидаги “ОКЕЙ” гипермаркетида 20 дан зиёд ўзбекистонлик аравакаш, ҳаммол ва четдан келган бошқа ўзбек мардикорлари ўзаро муштлашдилар.

Бу ҳақда Озодлик Радиосига изоҳ берган Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ИИБси бўлим бошлиғи Вячеслав Степченкога кўра, меҳнат муҳожирлари иш ўринларини талашиб жанжаллашган.

- Муштлашувда фақат бир мамлакат фуқаролари, яъни Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Муштлашув сабаблари аниқланмоқда, лекин дастлабки тахминларимизга кўра, оммавий жанжал иш ўринлари устида бошланган,- деди Вячечлав Степченко.

Ички ишлар бошқармаси расмийсининг айтишича, душанба куни кечки соат 12 лардан ўтганда гипермаркетда савдо тележкаларини ташиб юрадиган ўзбек йигитлари бир неча ҳамюртлари билан жанжаллашиб қолган. Даҳакаки жанг тезда муштлашувга айланиб, муросага кела олмаганлар солишиб кетган.

“Оқибатда, 38 ва 40 ёшда бўлган икки ўзбекистонлик Петербургнинг Александровский шифохонасига олиб кетилди”,- дейди Вячеслав Степченко.

Озодлик мухбири жароҳат олган ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳозирги аҳволини билиш мақсадида Александровский шифохонаси билан телефон орқали боғланди.

Шифохона ходимаси ҳақиқатан душанба куни кечаси “ОКЕЙ” гипермаркетидан шифохонага икки нафар ўзбекистонлик келтирилгани, улардан бири ўта оғир аҳволда эканини тасдиқлади.

- Бу масала бўйича телефонограмма бўлди, ҳатто милициядан келиб кетишди. Ҳозир улар шифохонамизнинг нейрохирургия бўлимида ётибди, - деди Александровская шифохонаси навбатчиси.

Полиция ва шифохона ходимлари жароҳатланган ўзбекларнинг исми-шарифлари ҳақида маълумот очиқланмаслигини маълум қилди.

Санкт-Петербург полициячилари аравакашлар ўртасида оммавий муштлашувга вакансиялар савдосини йўлга қўйган ва аравакашлик иш ўринларини қайта “сотувга қўйган” ўзбекистонлик аёл сабабчи бўлганини маълум қилишди.

Ҳозирда исми ошкор этилмаётган бу аёл ҳибсга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG