Линклар

Атом агентлиги Теҳронга делегация жўнатишни режаламоқда


БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано.

БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги Эронга юқори даражадаги делегация жўнатиш ниятини билдирди.

Мақсад Теҳроннинг ядровий дастури борасида агентлик яқинда эълон қилган янги ҳисоботини муҳокама қилишдан иборат.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкио Амано мазкур ташриф ҳақида Эронга расмий таклиф жўнатганини айтди.

Амано буни 17 ноябр куни Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги Бошқарувчилар кенгашининг икки кунлик учрашуви бошланиши арафасида маълум қилди.

Агентлик ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботда Эрон ядровий қуроллар технологиясини ривожлантириш устида иш олиб борганига ишора қилувчи “ишончли” далиллар борлиги қайд этилган.

Эрон Исломий Республикаси БМТ ҳисоботини “асоссиз” деб, уни рад қилган.
XS
SM
MD
LG