Линклар

Собиқ ўзбек милиционери норвег судига беайблигини айтмоқда


Рассом Kurt Westergaard тахдидлар остида яшамоқда

Рассом Kurt Westergaard тахдидлар остида яшамоқда

Осло маҳкамасида террорчи сифатида суд қилинаëтган ироқлик курд¸ хитойлик уйғур ва ўз исмини Дэвид Якобсен деб ўзгартирган тошкентлик ўзбек Алишер Абдуллаев ўзларига қўйилган айбларни рад қилишди.

Уларга Шимолий Европада террор ҳужуми амалга оширишни режалаштириш айби илгари сурилган.

Тергов пайтида судланувчилардан бирига тегишли жойдан портловчи мослама учун ишлатилиши мумкин бўлган водород ва ацетон топилган.

Айбловга кўра судланувчилар ҳажвчи рассом Курт Вестергаардни ўлдирмоқчи бўлишган.

Айбланувчилардан бири¸ ўзбекистонлик Якобсен ҳам маҳкама чоғида айбловни рад қилган.

2002 йилда Норвегияга қочқин сифатида келган собиқ тошкентлик милиционер Алишер Абдуллаев ўз исмини Дэвид Якобсен қилиб ўзгартирган.

У ўз мамлакатида уни таъқиб қилишлари хавфи борлигига норвег миграция хизматини ишонтира олмаган ва сиëсий қочқинлик учун рад жавобини олган.

Кейинчалик у Норвегияда фуқаролиги бўлган чечен аëлга уйлангач¸ яшаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Тергов ҳужжатларига кўра Алишер Абдуллаев бомба учун зарур бўлган кимëвий моддаларни етказиб берган.

Собиқ ўзбек милиционерининг адвокати Рене Ибсен судда ўз мижози бу кимëвий моддалар бомба учун аталганини билмаганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG