Линклар

Эрон ядровий дастури МАГАТЕ муҳокамасида


МАГАТЭ раҳбари Юкия Амано

МАГАТЭ раҳбари Юкия Амано

БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия Эрон бўйича резолюция лойихасини мувоқлаштиришди.

Мазкур ҳужжат расмий Техрон зиммасига ядровий дастур юзасидан барча маълумотларни очиқлашни юклайди.

Бугун бу ҳужжат Венада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарув кенгашида муҳокама қилинади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тоунер мана буларни гапирди:

- Биз Магате бошқарув кенгаши Эронга ягона ва ўта аниқ мужда йўллаëтганини некбинлик билан қаршиладик. Бу муждада Техронга ўз ядровий дастури борасида тушунтириш талаби бор¸ деди АҚШ мулозими.

МАГАТЭ раҳбари Юкия Амано Эронга обрўли делегация жўнатишни таклиф қилди.

Бу делегация Эрон ядровий дастурида харбий унсурлар бор йўқлигини аниқлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG