Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Нью-Йорк полицияси 100га яқин намойишчини қўлга олди


“Уолл-стритни босиб ол” ҳаракати аъзолари
“Уолл-стритни босиб ол” ҳаракати аъзолари
Полицияга кўра норозилар Нью-Йорк фонд биржаси олдида қўлга олинган.

Намойишчилар норозилик тадбири бошланганининг 2 ойлик юбилейини нишонламоқчи бўлишган.

“Уолл-стритни босиб ол” ҳаракати аъзолари норозилик намойиши бошланганига икки ой тўлиши муносабати билан йирик акция ўтказиш ниятида биржа олдига тўпланишди.

Намойишчилар учта катта “тадбир” ўтказишни режалаган эди.

Режага кўра, норозилар Зукотти боғидаги ўзларининг собиқ “штаб-квартира”сидан икки квартал нарида жойлашган Ню Йорк молия марказига қараб юриши лозим эди.

Шундан сўнг Ню Йорк ерости йўлида йиғилган намойишчилар кўча карнавалини ўтказиб, сўнгра мегополиснинг икки мавзеси - Бруклин ва Манҳэттанни боғлаб турувчи Бруклин кўприги устида марш уюштирмоқчи бўлишди.

Ҳаракат аъзолари бу каби тадбирларни АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказиш режаланганини айтмоқдалар.

“Уолл Стритни босиб ол” ҳаракати ўз акцияларини шу йилнинг 17 сентябр куни бошланган эди.

Ҳаракат аъзолари оддий одамлар ҳисобидан бадавлат кишилар чўнтагини тўлдириш имконини бераётган молиявий тизимга қарши норозилик билдирмоқдалар.

Икки ой муқаддам ижтимоий тенгсизликка қарши Ню Йоркда бошлаган акция аввал АҚШнинг бошқа шаҳарларига, кейинроқ эса дунёдаги бир қанча мегаполисларга ҳам ёйилди.

Ню Йорк мэри Майкл Блумберг сентябрдан бери бу боғдаги аҳвол “чидаб бўлмайдиган даражага келган”ини айтиб, намойишчиларни бу ердан ҳайдаб чиқариш ва боғни тозалаш ҳақида буйруқ берганди.

Норозилар ҳайдалганидан 16 соат ўтгач, уларнинг чодирларсиз ва кўрпа-тўшаксиз хиёбонга қайтишларига рухсат берилди.
XS
SM
MD
LG