Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Ҳолливуд кино юлдузлари Деми Мур ва Эштон Катчер ажрашмоқда


Юлдузлар ажрашуви
Юлдузлар ажрашуви
Олти йил бир ëстиққа бош қўйган америкалик актерлар Деми Мур ва Эштон Катчер бир бирларидан айрилишга қарор қилишди.

Актерларнинг никоҳ тўйи 2005 йилнинг сентябрида ўтган эди.

49 яшар Деми Мур ва 33 яшар Кетчернинг зохиран мустаҳкам кўринган оила кошонаси дарз кетгани кейинги пайтда сариқ матбуотнинг бош мавзусига айланди.

Ажралиш сабаби сифатида Эштон Кетченнинг вафосизлиги айтилмоқда.

Кештоннинг бу борадаги баëнотини чоп қилган нашрларнинг тиражи ортган.

Ўз навбатида Деми Мур “Чуқур қайғу ва юракдаги ҳузун билан Эштондан айрилмоқдаман” деб ëзди.
XS
SM
MD
LG