Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

4 минг долларлик шампан виноси Нигерияликларни норози қилди


Бир шишаси 4 минг доллар турадиган шампан шароби
Бир шишаси 4 минг доллар турадиган шампан шароби
Бир шишаси 4 минг доллар турадиган шампан шаробининг рекламаси Нигериянинг Лагос шаҳрида катта норозилик сабаби бўлди.

Аранг кунини кўрадиган махаллий аҳоли бу рекламани ҳақорат деб қабул қилди.

Улкан нефт заҳираларига эга бўлган ҳолда Нигерия аҳолисининг аксарияти кунига бир доллардан камроқ харж қилади.

“Фаришталар шампан шароби” деб номланган ичимлик британиялик тадбиркор тарафидан ўйлаб топилиб Нигерияда реклама қилинган эди.

Тадбиркор назарида Нигериядаги саноқли бойларга бу ичимлик ҳуш келиши лозим бўлган.
XS
SM
MD
LG