Линклар

logo-print

Дунëдаги энг улкан Қуръон китоби Татаристонга келтирилди


Яшма ва забаржад билан безалган Қуръон китоби Қозон шаҳрида

Яшма ва забаржад билан безалган Қуръон китоби Қозон шаҳрида

Дунëдаги энг катта Қуръон китоби Италиядан Татаристонга келтирилди.

632 варақлик бу китобнинг катталиги бир ярим метр¸ оғирлиги эса 800 кило.

Китоб муқоваси олтин¸ кумуш ва забаржад тошлар билан безатилган. Китоб варақларига олтин суви югуртирилган.

Қуръон китоби Татаристондаги “Уйғониш” жамғармаси буюртмасига кўра Италияда чоп қилинган. Бу китобни чоп қилишга қанча ҳаражат кетгани айтилмади.

Китоб Қозондаги Қул Шариф масжидида сақланадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG