Линклар

logo-print

Ўзбекистонга туркман моллари импорти кўпайди


Туркман гиламлари мамлакатнинг машҳур экспорт молларидан бири.

Туркман гиламлари мамлакатнинг машҳур экспорт молларидан бири.

Жорий йилнинг уч чораги давомида Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ўтган йилга нисбатан 3¸5 баробарга кўпайди¸ деб баëнот берди Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳамедов Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида.

Элчига кўра, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 359 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Ўтган йил шу даврида бу кўрсаткич 216,27 миллион долларни ташкил қилган эди.

Ўзбекистон Туркманистонга кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, хўжалик ва электр товарлари, металл маҳсулоти, ускуналар ва транспорт воситалари экспорт қилади.

Ўз навбатида Туркманистон Ўзбекистонга асосан нефт, кимё, текстил саноати ва қишлоқ жўжалик маҳсулотлари, шунингдек, технологик ускуналар, пластмасса ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG