Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Исроил Мудофаа вазири билан учрашувда Эронга қарши ҳарбий зарбанинг салбий оқибатлари ҳақидаги америкаликлар хавотири масаласини кўтаришини айтди.

Панетта Эронга ҳарбий зарба берилиши дунё иқтисодиётига зарар етказиши мумкинлигини урғулади.

Америкалик таҳлилчиларга асосланиб АҚШ Мудофаа вазирининг таъкидлашича, ўз ядровий дастури тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаётган Эронга зарба берилиши Теҳроннинг ядровий дастурини бир ёки икки йилга кечиктириши мумкин¸ холос.

18 ноябр куни Канаданинг Ҳалифакс шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуман очилади.

Леон Панетта Ҳалифаксда Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак билан учрашади.
XS
SM
MD
LG