Линклар

БМТдан Дамашқ режимига қарши чора кўриш сўралди


Франция Ташқи ишлар вазири А.Жюппе.

Франция Ташқи ишлар вазири А.Жюппе.

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жюппе БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияда ҳукуматга қарши намойишларни қонли тарзда бостириб келаётган президент Башар ал-Ассад режимига қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Жюппенинг бу чақириғи Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли билан музокарадан сўнг Анқарада ўтказилган қўшма матбуот анжуманида янгради.

Ундан олдин Довутўғли Сурия армияси қисмлари режимга қарши исёнчилар томонига ўтаётгани боис можаронинг фуқаролар урушига айланиб кетиши хавфи пайдо бўлганини айтган эди.

БМТ маълумотига кўра, март ойи ўртасида президент ал-Ассад режимига қарши исёнлар бошланганидан бери Сурияда 3,500дан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG