Линклар

logo-print

"Андижон - Адолат ва Тикланиш" Ўзбекистон Халқ ҳаракатидан чиқди

  • Сарвар Усмон

"Андижон – Адолат ва Тикланиш” фаоллари.

"Андижон – Адолат ва Тикланиш” фаоллари.

Айни пайтда бу гуруҳ ўз номидан Андижон сўзини олиб ташлаб¸ "Адолат ва Тикланиш"га айланди.


“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти ўзининг Ўзбекистон Халқ ҳаракатида олиб борган фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади ва Ўзбекистон Халқ ҳаракатидаги фаолиятини тўхтатди.

Ташкилот бу қарорини 17 ноябр куни махсус баëнот орқали эълон қилгани ортидан Озодлик мухбири “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти раис муовини Илҳомжон Исмоиловдан қарорни шарҳлаб беришни сўради.



- Авваламбор сиëсий масалага жиддий ëндашаëтганда, биз қилаëтган ҳаракат авваламбор юртимиздаги дўстларимизда ëки ҳамюртларимизда бир хотиржамлик ҳосил қилиш керак. Шунинг учун аслида бизнинг қилаëтган сиëсатда бугун шунақа эътирозлар кўпайдики, ҳамюртларимизда келажакда навбатдаги қанақадир бошқа юртларда бўлаëтган муносабатлар бўлиб кетишлик хавф-хатари кучайиб кетиб муносабат, мулоқотларда улардаги безовталикларни ҳис қилдик. Шу ишга нисбатан бизнинг олиб бораëтган сиëсат таъсир қилаëтганлигини инобатга олдик¸ биринчиси.

Иккинчиси, бу ишларнинг ҳаракатига киришилгандан кейин ўзига хос тадбирлар, ўзига хос сарф-харажатлар бўладики, биз олдимизга қўйилган мақсадларга бу ҳаракатимиз фойда беради¸ деб ўйлаган эдик. Лекин акси бўлиб кўринганлиги учун охирги ҳисоботларимизда ўзимизнинг мақсад, аввалда бошлаб қўйган ишларимизнинг бугунги кўрсаткичлари кескин бўлиб кетганлиги, ижобий эмас¸ салбий томонга ўзгариб кетганлигини кўриб туриб, биз шу масалада нотўғри бир муносабат нимасига кириб қолганлигимизни қанчадир белгиладикда ва шу сиëсатни бугун давом эттиришлик навбатдаги аянчли ҳолатга олиб келиб қўйишлиги мумкинлигини¸ биз билан боғлиқ бўлган одамлар, бундан ташқари юртимизда яна халқлар норозилигига сабаб бўлиб қолиши мумкин бўлган нарсаларни ҳис қилдик.

Озодлик: Шунинг учун Ўзбекистон Халқ ҳаракатидаги фаолиятингларни тўхтатдинглар?

- Ўзбекистон Xалқ ҳаракатидаги сиëсатимизни тўхтатдик, дейди “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти раис муовини Илҳомжон Исмоилов.

“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг 17 ноябр кунги баёнотида айтилишича, унинг номидаги “Андижон” сўзи ҳам олиб ташланган ва бундан буён ташкилот “Адолат ва Тикланиш” ташкилоти деб юритиладиган бўлган.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати 2011 йилнинг 23-24 май кунлари Германия пойтахти Берлинда бўлиб ўтган Қурултойда таъсис этилган эди.

Унда муассис ташкилотлар ва ҳаракатга аъзо бўлишни истаган бошқа мухолиф ташкилотларнинг вакиллари қатнашган эди.

Қурултой ЎХҲ нинг Низоми ва Дастурини қабул қилган, ЎХҲнинг раҳбариятини сайлаган эди.

ЎХҲ таркибида Муассислар Мажлиси, Ҳаракат Марказий Котибияти ва Тафтиш Кенгаши ташкил қилинган эди.

Муассислар Мажлисининг раиси қилиб Муҳаммад Солиҳ сайланган эди.

Биз ЎХҲ Муассислар Мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳдан “Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Ҳаракатдан чиқиб кетишига муносабатини сўрадик.



- Кеча шундай баëнот беришди бизнинг дўстларимиз ва бу баëнот¸ албатта¸ бизнинг низомимизда бизнинг ташкилотга кириш, унда фаолият кўрсатиш ëки истаса фаолиятни тўхтатиш ҳар бир аъзонинг ўзининг шахсий иши ва ҳар бир ташкилотнинг ҳам ўз иши. Биз буни назорат қила олмаймиз¸ яъни чиқиш ва кириш фаолиятини. Истаган аъзо, истаган ташкилот кириши мумкин, фаолиятини тўхтатиши мумкин ëки давом эттириши мумкин. Шу маънода бунга биз демократик жараëннинг бир парчаси ўлароқ қараймиз.

Ўзбекистон Халқ ҳаракатида еттита ташкилот ташқарида ва битта ташкилот ичкарида жами 8 та ташкилот бор. Шулардан биттаси мана шундай қарор олибди ва бу қарорга¸ албатта¸ биз ҳурмат билан қараймиз. Буни каттайтириб, фавқулодда бир ҳодиса қилиб кўрсатишнинг¸ менимча кераги йўқ. Буни фақат Ўзбекистон мухолифатининг душманлари қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам мен маслаҳат берардимки, бу воқеага нормал демократик жараëннинг бир кўриниши ўлароқ қарашларингизни. Бошқа айтадиган гапимиз йўқ.

Озодлик: Бу ташкилотнинг Ўзбекистон Халқ ҳаракати доирасида фаолиятини тўхтатиши ҳаракат фаолиятининг заифлашишига сабаб бўлмайдими?

- Асло. Ҳаракатга ҳеч бир шаклда зиëн бермайди. Табиий бизнинг ҳисобимизда Андижон ташкилотидан бўлган дўстларимиз бўлса ҳам яхши бўларди, лекин бўлмаса ҳам бизнинг ҳаракатимиз ўз фаолиятини давом эттиради. Давом эттираëтгани учун ҳам бизга қарши хуружлар, биласиз, ҳукумат тарафдори бўлган сайтлар тарафидан ҳафтада ëки 15 кунда битта мақола эълон қилиниб, бизга қарши режимини давом эттираяпти. Бу нарса ҳаракатнинг жонли бир ташкилот эканлигининг кўрсаткичи ва биз мужодаламизни давом эттирамиз, дейди Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбекистонлик сиëсатшунос Камолиддин Раббимов фикрича, ташкилотнинг Халқ ҳаракатидан чиқиб кетиши ҳаракатни анча заифлаштиради.



- “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг сиëсатга кириб келиши ҳам кутилмаган, тўсатдан бўлган воқеа эди 2009 йилда. Уларнинг халқ ҳаракати таркибидан чиқиб кетиши ҳам худди шундай кўпчилик учун, шахсан мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Унинг ассоий сабаблари, мотивлар нимада эканлиги ҳозирча менга қоронғу. Менимча, кўпчиликка қоронғу. Лекин Ўзбекистон халқ ҳаракати тузилиши билан ўзбек мухолифати анча жонланган эди. Бу мухолифатни либерал-демократик деб айтиш қийин эди, лекин мана шундай бир тенденция мавжуд эди. Яъни демократияни англаш, Ўзбекистонда демократия яъни халқ ўзининг ҳокимиятини, ҳукуматини назорат қила олмас экан, эркинликка, фаровонликка эришиш мумкин эмас деган бир хулосаларга яқинлашаëтган эдик. Лекин мана кутилмаганда Халқ ҳаракати таркибидан чиқиб кетаяпти. Бу жуда ҳам қизиқ ҳолат. Бу бир томондан ўзбек жамиятининг ва хусусан мухолифатдаги шахсларнинг сиëсий маданияти ва унинг интеллектуал даражасини кўрсатиб беради деб ўйлайман. Гап шундаки, агарки халқ ҳаракати таркибидан чиқиб кетаëтганда маълум бир вазифаларга эришиб ëки маълум бир шартлар қўйиб, ўша шартларнинг бажарилиши ëки талаб қилиниши орқали чиқиб кетганда эди, менимча, бу ўзбек жамиятига фойда келтирган бўларди. Лекин ҳозирча у нарса бизга кўринмаяпти. Албатта бу Халқ ҳаракатини анча заифлаштиради. Жиддий заифлаштиради. Чунки Халқ ҳаракати ичидаги асосий куч бу “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти эди. Лекин биз вазиятни кузатиб борамиз. Айтганимдек, асосий мотивлар ва сабаблар ҳозирча номаълум, дейди Камолиддин Раббимов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG