Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Қудратли давлатлар Эронга қудратли мужда йўллади


Эрон расмийлари июн ойида халқаро агентлик раҳбари билан музокара ўтказган эди.
Эрон расмийлари июн ойида халқаро агентлик раҳбари билан музокара ўтказган эди.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эрон ядровий қурол яратиш дастури устида ишламаëтганини тасдиқлаш мақсадида махсус текширув гуруҳи юбориш ниятини билдирди. Агентлик раҳбари Юкиа Аманонинг мазкур баëноти арафасида дунëнинг етакчи давлатлари Эроннинг баҳсга сабаб бўлиб келаëтган ядровий дастури хусусида “чуқур ва кучайиб бораëтган хавотир” билдирилган резолюция лойиҳаси юзасидан муросага эришдилар.

Жаҳоннинг етакчи ҳукуматлари Халқаро атом энергияси агентлигининг Эрон ядровий дастури юзасидан жиддий ташвиш билдирилган резолюцияси лойиҳаси юзасидан камдан кам учрайдиган якдилликка эришдилар.

Бу муроса эса¸ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси – АҚШ¸ Британия¸ Франция¸ Хитой ва Россия¸ шунингдек Германия ҳукуматлари Теҳрон ҳукуматининг ўз ядровий қуролига эга бўлиш уринишларидан бирдек ташвишда эканини англатади.

Резолюция лойиҳасида “Эроннинг ядровий дастури¸ хусусан унинг ҳарбий характерда эканини истисно қилиш зарурати мавжуд қисмлари юзасидан чуқур ва кучайиб бораëтган хавотир” изҳор қилинади.

Резолюция лойиҳаси шунингдек Эрон раҳбарияти учун ҳозирги шароитда ўз ядровий дастури юзасидан мулоқотни кучайтириш ўта муҳимлигини қайд етади ва Теҳронни халқаро мутахассисларнинг ўз дастурига оид барча маълумот¸ ҳужжат¸ иншоот ва мутахассислар билан бевосита ишлашига имкон беришга чақиради.

Мазкур лойиҳа Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг 35 давлат вакилидан иборат йиғинида овозга қўйилади.

Йиғин арафасида Ғарб нашрларининг ëзишича¸ резолюция Эрон ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига оширишни кўзда тутмайди¸ бундай ҳолда Кенгашнинг Исломий жумҳуриятга қарши янада кескин санкциялар қўллашига йўл очилган бўлади.

Айни пайтда резолюция лойиҳаси¸ Эронни шу пайтгача қабул қилинган Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига амал қилишга чақиради.

Ҳозиргача бу масалада қабул қилинган Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларида Теҳрон ҳукуматидан ядровий дастур борасида шаффоф бўлиш ва халқаро мутахассислар билан тўлиқ ҳамкорлик қилиш сўралган.

Халқаро атом энергияси агентлигининг бошқарув кенгаши йиғини олдида АҚШ расмийлари¸ кенгаш халқаро жамоатчиликнинг Эрон ядровий дастури борасидаги жиддий хавотирларини тегишли тарзда Теҳронга еткизишига умид билдирдилар.

- Биз Халқаро атом энергияси бошқарувчилар кенгашининг Эрон раҳбариятига ўз ядровий дастурини очиқлаш лозимлиги бўйича жуда кучли ва якдил мужда йўллашига умидвормиз¸ деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер.

Айни пайтда¸ 18 ноябр куни Венада бошланган Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши йиғинини очиб берган агентлик раҳбари Амано¸ дунëни Эрон ҳукуматининг атом бомбаси яратишга уйқаш уринишларидан огоҳлантириш ўз бурчи эканини таъкидлади.

Аманога кўра¸ биринчи марта Эроннинг ядровий қуроллар технологияси устида ишлаëтганига оид ишончли далил борлиги ҳақида ëзган агентлик бу шубҳаларни тарқатиш учун Исломий жумҳуриятга юқори даражали миссия жўнатишни мақсадга мувофиқ деб билади.

- Мавжуд маълумот Эроннинг ядровий портлаш ускунасини яратишга алоқадор ишларни амалга оширганини кўрсатди. Шунингдек 2003 йил охирига қадар бу фаолият ташкиллашган дастур асосида амалга оширилган ва уларнинг айримлари ҳозирга қадар давом этаëтган бўлиши мумкин¸ деди Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари.

Аманонинг билдиришича¸ агентлик Эрон раҳбариятига ўз миссиясини жўнатиш истаги акс этган расмий хат йўллаган.

- Мен Эрон вице-президенти ва Эрон Атом энергияси ташкилоти президенти жаноб Аббосийга 2 ноябр куни хат ëзиб¸ унда Эрон ядровий дастури юзасидан ҳисоботимизда тилга олинган муаммоларга ойдинлик киритиш мақсадида юқори даражали гуруҳни Эронга юборишни таклиф қилдим¸ деди бошқарув кенгаши аъзоларига Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари.

Амонининг айтишича¸ у ўз мактубида шунингдек Эрон раҳбариятини мазкур муаммолар юзасидан мунтазам мулоқот ва ҳамкорликни зудлик билан бошлашга даъват қилган.

Аммо агентликнинг сўнгги ҳисоботини асоссиз деб рад қилган Эрон ислом жумҳурияти раҳбарлари¸ ўзининг тинч мақсадда ядровий энергиядан фойдаланишга ҳақли эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG