Линклар

Россиянинг Калининград вилоятида ўзбекистонлик ноқонуний мигрант 35 минг рубл жаримага тортилди.

Россия Федерацияси Прокуратурасининг Шимоли-Ғарбий тергов бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 11 февралида “Храброво” аэропортида полиция ходими 33 яшар Бауржан Қаршибоевнинг паспортини текширганда чегарани кесиб ўтганини тасдиқловчи муҳрнинг сохта экани аниқланган.

Жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш учун Қаршибоев орган ходимига 1000 рубл пора таклиф қилган.

Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходими пора олишдан бош тортган.

Қаршибоев қилмишини тан олиб тергов жараёнида ҳамкорлик қилгани ва уч нафар вояга етмаган боланинг отаси эканини инобатга олган суд ҳакамлари 35 минг рубл жарима тўлаш ҳақида қарор чиқарган.
XS
SM
MD
LG