Линклар

Тергов давомида миршаблар томонидан зўрлангани айтилган Райҳон Соатова 2¸5 йиллик қамоқдан сўнг манзил колониясига ўтказилди.


Сурхондарёлик уч опа-сингил Наргиза, Райҳон ва Хосият Соатовалар 2009 йилнинг май ойида Тошкентда¸ аввалига маиший жанжал туфайли безориликда айбланган¸ кўп ўтмай эса босқинчига чиқарилган ва маҳкамага тортилган эди.

Суд ҳукмига мувофиқ, Райҳон Соатова 7 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Унинг опаси Наргиза ҳам Зангиота туман аёллар колониясида жазо муддатини ўтаяпти. Кичик синглиси Хосият эса суд ҳукмига кўра айбдор деб топилиб, 6 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лекин суд ушбу ҳукмни шартли жазо билан алмаштириб, Хосиятни озод қилган.

Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан зўрлангани айтилаётган опа-сингилларнинг ўртанчаси Райҳон Соатова акасига Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимида 12 киши ўз номусига тажовуз қилгани ҳақида гапириб берган эди.

Райҳоннинг қизи 2010 йилнинг 17 декабр куни муддатидан аввал 29 ҳафталик пайтида туғилди.

Райҳоннинг акаси Абдусамат Соатов прокуратурага мурожаат қилиб, зўрловчи милиция ходимларини маҳкамага тортишни сўраган эди.

Бироқ прокуратура ДНК анализларини олиб, боланинг отаси ким эканлиги аниқланмаганлигини маълум қилди.

Опа-сингил Соатовалар ишини бошидан кузатиб келаëтган «Эзгулик» ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Райҳон Соатованинг тергов пайтида зўрлангани тўла тасдиқланган бўлса-да, прокуратура ҳеч қандай чора кўрмаган.

Абдураҳмон Ташанов билан бўлган суҳбатни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG