Линклар

logo-print
Италия Бош вазири Марио Монти бошчилигидаги янги ҳукумат парламент қуйи палатасининг ишонч овозини қозонди.

Монти ҳукуматини 617 депутатдан 556 нафари қўллаб-қувватлади.

Пайшанба куни Сенат аъзолари ҳам кўпчилик овоз билан янги ҳукуматни қўллаб овоз берган эди.

17 ноябр куни собиқ Европа Иттифоқи комиссари Монти ҳукумат қарзлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган радикал ислоҳотлар дастурини тақдим қилган эди.

Шу куни Италия шаҳарларида минглаб талабалар ҳукумат харажатларининг кескин қисқартирилишига қарши намойишлар ўтказди.

Бир неча шаҳарда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG