Линклар

logo-print
Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси Тинчлик корпусининг кўнгиллилари хавфсизлик сабабига кўра Қозоғистонни тарк этиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

АҚШ элчихонаси Тинчлик корпуси вакиллари Қозоғистонни нима сабабдан тарк этаётгани ташкилот эълон қиладиган баёнотда маълум қилинишини билдирди.

Қозоғистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашаётган бир пайтда Тинчлик корпуси ўз вакилларини бу мамлакатдан олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилди.

31 октябр куни Атирау шаҳрида иккита портлаш рўй бергани ва 12 ноябр куни Тараз шаҳридаги террор ҳужуми оқибатида етти киши нобуд бўлди.

Ҳозир Қозоғистонда Тинчлик корпусининг 121 нафар вакили бор.
XS
SM
MD
LG