Линклар

Британия делегацияси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Британия делегацияси билан Ўзбекистон расмийлари ўртасида учрашув бўлди.

Бу ҳақда вазирлигининг Интернет сайтида маълум қилинди.

18 ноябр кунги мулоқот чоғида Ўзбекистон-Британия муносабатлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Британия делегациясига Британия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари генерал-майор Рэм Ховард бошчилик қилган.
XS
SM
MD
LG