Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Уммон Султони Қобус бин Саидни таваллуд куни билан табриклади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Каримов ўз табригида сўнгги йилларда катта ютуқларга эришаётган ва тараққий этаётган Уммон билан ўзаро муносабатлар ривожига алоҳида эътибор билан қарашини таъкидлаган.

Ислом Каримов икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига умид билдирган.

Ўзбекистон раҳбари Қобус бин Саидга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, дўст Уммон халқига тинчлик-осойишлалик ва фаровонлик тилаган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2009 йил 4 – 5 октябр кунлари Уммон Султонлигига давлат ташрифи билан борган.

2010 йил март ойида Савдо ва саноат вазири Мақбул бин Али Султон бошчилигидаги Уммон делегация Ўзбекистонга келган.
XS
SM
MD
LG