Линклар

logo-print
Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари маҳаллий полициянинг икки ходимини отиб ўлдирди.

Афғонистон расмийларига кўра, хориж аскарлари ва полициячилар ўртасидаги қуролли тўқнашув алоқа муаммоси сабабли рўй берган.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар эълон қилган баёнотда Ғазни вилоятидаги 19 ноябр кунги отишма “ўзини ҳимоя қилиш мақсадига” рўй бергани баён қилинган.

Ғазни ҳокими Зўравор Зоҳидга кўра, хориж қўшинлари тунда рейд ўтказилиши ҳақида маҳаллий полиция раҳбарларини олдиндан хабардор қилмаган.

Ҳозир Ғазни вилоятининг ярмида хавфсизликни таъминлаш вазифаси Афғонистон хавфсизлик кучлари зиммасига топширилган.
XS
SM
MD
LG