Линклар

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари 17 ноябрга ўтар кечаси Термиз шаҳрини Тожикистоннинг Қўрғон Тепа шаҳри билан боғлайдиган Ғалаба-Амузанг темир йўл участкасида содир бўлган портлаш юзасидан қидирув-текширув ишлари олиб бормоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, темир йўлда рўй берган портлаш оқибатида талафот кўрилмаган.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш сабабини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

Портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Хабарларга кўра, террор акти асосий версия сифатида кўрилмоқда.

Термиз-Қўрғонтепа ўртасидаги 218 километрлик темир йўлдан 1974 йилдан бери фойдаланиб келинади.
XS
SM
MD
LG