Линклар

Ҳиндистон армияси қўмондонининг Ўзбекистонга сафари тугади


Ҳиндистон армияси қўмондони генерал В.К.Сингҳ (ч), Душанбе, 2010 йил 11 ноябр.

Ҳиндистон армияси қўмондони генерал В.К.Сингҳ (ч), Душанбе, 2010 йил 11 ноябр.

Ҳиндистон армияси қўмондони генерал Виджай Кумар Сингҳнинг Ўзбекистонга уч кунлик сафари тугади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 16 ноябр куни Тошкентга келган Сингҳ Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари, армия бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Б.Тошматов билан музокара олиб борган.

Сафардан мақсад ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ҳиндистон армияси қўмондони ташрифи чоғида Тошкентдаги ҳарбий мактаб фаолияти билан қиндан танишган.

18 ноябр куни Виджай Кумар Сингҳнинг кўҳна ва қадимий Самарқандга ташрифи чоғида унга Самарқанд ҳокими ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги расмийлари ҳамроҳлик қилган.

Бу Ҳиндистон армияси қўмондонининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи.

Виджай Кумар Синг Марказий Осиёга сафари доирасида Қозоғистонга ҳам уч кунлик сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG