Линклар

Ливия армияси қўмондонлари ҳокимиятдан ағдарилган собиқ диктатор Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом Ливия жанубидаги Убари шаҳри яқинида қўлга олинганини эълон қилди.

19 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган қўмондон Башир ал-Тайлиб мухбирларга Сайфул Ислом ҳибсга олингани ва у Зинтан шаҳрига жўнатилишини айтди.

Қўшни Нигер ҳудудига яширинча қочиб ўтишга уринган Сайфул Ислом бир неча тан қўриқчиси билан қўлга тушган.

Ливияни 42 йил бошқарган Муаммар Қаддафийга қарши қуролли кураш олиб борган исёнчилар август ойида Триполини босиб олгандан бери Сайфул Ислом яқинлари каби яшириниб юрган.

20 октябр куни исëнчилар томонидан шавқатсизларча ўлдирилган Муаммар Қаддафий 25 октябр куни саҳродаги махфий жойга кўмилди.

Ливия муваққат ҳукумати расмийларига кўра, Қаддафий билан бирга ўлдирилган ўғли Мутассим ва марҳум диктатор ëрдамчиларидан бири ҳам айни жойга “исломий урфга кўра” дафн этилган.
XS
SM
MD
LG