Линклар

logo-print
Cуриядаги ҳуқуқ фаоллари ва аҳоли вакилларидан олинган маълумотга кўра, камида иккита ракета иқтидорда бўлган Баас партиясининг Дамашқдаги биносига келиб тушган.

Агар бу маълумот расман тасдиқланса, у ҳолда бу Сурияда шу йил март ойида ҳукуматга қарши бошланган намойишлардан буён ҳукумат биносига қилинган илк ҳужум бўлади.

Айни пайтда президент Башар ал-Ассад ғарб матбуотига берган интервюсида халқаро ҳамжамиятнинг унга нисбатан ўтказаётган босимларига бўш келмаслигини яна бир карра таъкидлади.

У Британияда чоп этиладиган Sunday Times газетасига берган интервюсида жанг учун ҳозирлик кўргани ва бу курашга халқаро кучлар аралашган тақдирда Сурия учун ўлимга тайёр эканини айтди.

У Сурияда бегуноҳ инсонларнинг тўкилган ҳар бир томчи қони учун чуқур афсусда эканини айтар экан, Дамашқ қуролли жиноятчи тўдаларга қарши курашишга мажбур эканини қўшимча қилди.

Сурияда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларидан олинган маълумотларга кўра, шанба кунги тўқнашувларда камида яна 19 киши ҳукумат қўшинлари ўқидан қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG