Линклар

logo-print
Миср пойтахти Қоҳирада иккинчи кундирки полиция ва яна Таҳрир майдонига чиққан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Шанба куни мамалкат ҳукуматининг ваъда этилган ислоҳотларни кечиктираётганидан норози бўлган аҳоли яна янги намойишларни бошлаган ва полиция билан юз берган тўқнашувлар кун бўйи давом этган эди.

Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонига камид 5 минг одам йиғилгани айтилмоқда.

Давлатга қарашли MENA агентлигидан олинган маълумотга кўра, тўқнашувларда камида 676 одам жароҳатланган.

Полиция оломонга қарата резина ўқ, ёш оқизувчи газ қўллади.

Бугун бу тўқнашуларни муҳокама қилиш учун ҳукумат расмийларининг Қоҳирада йиғилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG