Линклар

logo-print
Озарбойжонда ислом дини ва қадриятлари ҳақида кўплаб танқидий чиқишлар қилган таниқли ёзувчи Рафиқ Тағига ҳужум қилинди.

Бакудан олинган хабарларга кўпра, ёзувчига уйига қайтаётган паллада ҳужумга учраган ва оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тағининг яқинларидан олинган маълумотларга кўра, унга камида беш бора пичоқ урилган.

Шифокорлар етказилган жароҳатлар ёзувчининг ҳаётига хавф солар даражада эмаслигини айтмоқда.

2007 йилда Баку суди ёзувчини ислом ва мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни танқид қилиб ёзган мақоласи учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG