Линклар

Ҳаага трибуналининг бош прокурори Луис Морено Окампо тез кунларда Триполи шаҳрига сафар қилиш ниятида.

У ерда прокурор Триполининг муваққат раҳбарияти билан марҳум Муаммар Қаддафийнинг шанба куни ҳибсга олинган ўғли Сайфул Исломнинг тақдирга оид музокаралар ўтказади.

Сайфул Ислом шанба куни Триполидан узоқ бўлмаган Обари шаҳрида ҳибсга олинган эди.

Ҳаага трибунали уни ҳибсга олиш тўғрисида шу йил июн ойида буйркқ чиқарган эди.

У инсониятга қарши жиноятларга алоқадорликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG