Линклар

Кўпчилигини талабалар ташкил қилган мингга яқин афғонистонлик АҚШ ҳарбийларининг мамлакатда қолиши муддатини узайтириш қарорига қарши мамлакат шимолида намойишга чиқди.

Хабарларга кўра, намойишчилар АҚШ президенти Барак Обаманинг суратини такрор ва такрор намойишкорона ёқмоқдалар ҳамда қўлларида аксил-америка руҳидаги шиорларни тутиб олган.

Намойишлар Лоя Жирғага йиғилган миллат етакчиларининг шарт эвазига бўлсада, АҚШ ҳарбийлари мамлакатда 2014 йилдан ҳам кейин қолишини қувватлаганидан сўнг бошланиб кетди.

Афғонистон Толиблари бугун бу ҳаракатни қоралади ва АҚШни ўз манфаатлари йўлида Лоя Жирға номидан фойдаланганликда айблади.
XS
SM
MD
LG