Линклар

logo-print
Ўзбектуризм миллий компанияси мамлакатдаги ушбу соҳага тегишли бошқа вазирликлар ҳамда бошқармалар билан ҳамкорликда «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳозирлади.

Тез орада бу лойиҳанинг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига топширилиши кутилмоқда.

Olam.uz портали чоп этган хабарга кўра, 4 бобли қонун лойиҳасида Ўзбекистонда туризм, туризм хизмати, шунингдек, Ўзбекистонга келадиган сайёҳларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун қўшимча сайёҳлик объектлари қуриш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган хусусий ширкатлар фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳам белгиланган.
XS
SM
MD
LG